“Спорт” каналининг “Дўстим ҳақида” лойиҳаси навбатдаги меҳмонлари - “Локомотив” аъзолари

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2014, 13:51
Ҳар чоршанба “Спрот” телеканали орқали намойиш этиб борилаётган “Дўстим ҳақида” лойиҳаси 3 декабрдаги сони меҳмони - “Локомотив”нинг икки нафар ҳимоячиcи Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Бобур Йўлдошев бўлишади.
Бугун терма жамоамиз айни вақтда жойлашиб турган “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ушбу дастурнинг суратга олиш жараёнлари бўлиб ўтди. Унда Тўхтахўжаев ҳамда Йўлдошевлар ўзаро дўстликлари ҳақида, бир-бирларининг ўзига хос характерлари, қизиқишлари, камчилик ва хурматга сазовор жиҳатлари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, улар айни вақтда олиб борилаётган йиғинлар, терма жамоанинг олдида турган вазифалари ва Осиё Чемпионатига тайёргарлик борасида ҳам канал ҳодимлари саволларига жавоб бериб ўтишди.

Маълумот учун, “Локомотив” аъзолари иштирокидаги ушбу дастур 03.12.2014 санасида, тонгги 7:00 ҳамда 8:00 оралиғида ва туш вақтида 12:00 ҳамда 13:00 оралиғида эфирга узатилиши кўзда тутилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›