UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

"Спартак" — "Зенит". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди Янгиликлар

"Спартак" — "Зенит". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди

Бугун футбол бўйича Россия чемпионатининг 10-тур баҳсларига старт берилади.

Мазкур тур доирасида "Зенит" Москвада "Спартак" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган клублар ўртасидаги учрашув 21:00 да старт олиши режалаштирилган. "Championat.asia" хадимлари ушбу ўйин натижасини тахмин қилиб кўришди.

Нарзулла Сайдуллаев — Иккала клуб ҳам айни пайтда чемпионатда бир хил очко билан дастлабки икки ўринни эгаллаб турибди. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Менимча 2:2 ҳисоби қайд этилади. Остон Ўруновни майдонга тушишини ва жамоасига фойдаси тегишини истайман.

Абдулазиз Искандаров — Россия чемпионатининг марказий учрашуви шубҳасиз "Зенит" ва "Спатрак" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Курашларга бой ўйин кутмоқдаман. Ҳамюртимиз Остон Ўрунов бугун ҳам захирада қолса керак. Доменик Тедеско уни иккинчи бўлимда тушириш ҳисобига ўйинни кучайтириши мумкин. Икки тенг кучли жамоалар ўртасидаги тўқнашувларда бирор нарса дейиш қийин. Менимча томонлар дурангга имзо чекишади 2:2.

Шерзод Нурматов — Бугунги ўйинда Александр Кокорин ва Артём Дзюбанинг ўзига хос қарама-қаршилиши гувоҳига айланамиз. Энг қизиғи, жамоалар ҳозиргача бир хил натижа (6 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият) ва бир хил – 20 очкога эга. "Спартак" ўз майдонида ўйнашини инобатга олган ҳолда жанговар дурангни тахмин қиляпман – 2:2. Остон Ўруновга омад!

Шаҳбоз Беғамов — 1:3. "Зенит" ҳар тарафлама кучли. Тахминимча, бугунги ўйин Дзюбанинг бенифисига айланади. Артёмнинг "Спартак" билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Зўр ўйин бўлиши шубҳасиз. "Спартак" Остон Ўруновни асосий таркибга қўйиб, марказни кучайтирмаса, унда чемпионлик курашида жуда қийналади. Тедеско нега ҳалигача Умяровни ишонч билдириб, Остонни асосий таркибга қўймаётганига тушунмаяпман. Бугунги баҳсда ҳакамларга ҳам қийин бўлади.

Фахриддин Рўзиев — Назаримда, ҳамма "Зенит"дан енгилмас суперклуб ясаб олгандек, Шаҳбоз акани-ку айтмаса ҳам бўлади. Унутмаслик керак, бугун охирги 7 ўйинида бир марта ютқазган "Спартак" сўнгги 5 турда 8 очко ола билган "Зенит"ни Москвада қабул қилади. "6 очколик" баҳсда томонлар эҳтиёткорлик билан ўйнаши аниқ, якунда мезбонларнинг қўли баланд келса керак. Ўруновнинг узоқ масофадан урилган ғалаба голини кўрсак ёмон бўлмасди.

Алишер Холматов - Бугун пойтахтлар дербиси бўлади. Сайтда коментлар ёзишган, яъни Дзюба ва Кокорин қарама-қаршилиги бўлади дейишган. Бу нотўғри деб ўйлайман. Биринчидан Кокорин жароҳат олган у бугун ўйнамайди. Фикримча, Дзюба ва Ларсонн қарама-қаршилиги бўлади. Барча Остон Ўруновни асосий таркибда тушишини истамоқда. Одатда жиддий ўйинларда Тедеско кўп ўзгаришларга қўл урмайди. Фақат жамоага мослашган ва яхши ўйнаётган футболчиларни туширади. Балким, Остонни бугун умуман кўрмаслигимиз ҳам мумкин. Тушса яхши, мен ҳам Остонниг ўйнашини кутмоқдаман. Тахминга келсак, “Зенит” таркибидаги футболчилар бир бош устун дея оламан. “Зенит” Москвадаги оҳирги иккита ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Улар “Локомотив”ни юта олмади. “Динамо”га мағлуб бўлди. “Спартак”да ҳам имконият бор. Агар ўзини ўйинини қила олса 1:0 ёки 2:1 ҳисобида ютиши мумкин. Лекин, барибир “Зенит” ғалаба қозонади 2:1. Нима учун? Бу асосий ўйинлардан бири ҳисобланади. Икки жамоа бир бирига принциал рақиб ҳисобланади. Назаримда бугун биринчи ўрин учун ўйин бўлади

Қадрли мухлис ушбу ўйиндан сиз қандай натижа кутяпсиз?

Турнир жадвали

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика