Спаллетти "Юве" билан учрашувдаги Хвичанинг ўйини ҳақида гапирди
		
		14 янв 2023 14:45
        Янгиликлар	
	 
				 
				Спаллетти "Юве" билан учрашувдаги Хвичанинг ўйини ҳақида гапирди
"Наполи" устози Лучано Спаллетти "Ювентус"га қарши ўйиндан кейин (5:1) шогирди Хвичани мақтади.
			"Кварацхелия дунёнинг энг кучли ўйинчиларига хос техникага эга.
Унда ўзига хос голни сезиш қобилияти бор. У ҳар доим дарвозабонларга жуда қийин бўлган ноаниқ ечимларни ўйлаб топади. У ҳар томонлама яхши ўйинчи", – деди Неаполь клуби бош мураббийи.
Хвича "Ювентус" билан ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
21 ёшли футболчи жорий мавсум "Наполи" учун жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
"Наполи" айни пайтда Италия А Серияси турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Улардан битта кам ўйин ўтказган "Милан" 10 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар