

"Агар "Рома" билан икки учрашувда мағлуб бўлсам, мени мавсум якунланишидан аввал ҳайдаб юборишлари мумкин. Биз сўнгги 6 учрашувдан 4 тасида мағлубиятга учрадик, сизлар эса янги шартнома ҳақида гапиряпсизларми? Футболда ҳамма нарса тез ўзгаради. Агар мени истеъфога чиқаришса, улар ҳақ бўлади. "Рома" - доимо натижа талаб қилинадиган кучли клуб" - дейди Спаллетти.
Олдинроқ Спаллетти "Ювентус" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида эълон қилинган эди.



