UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

Сон Хён Мин: "Япония ёки Саудия Арабистони? Мусобақада ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақибга тайёр бўлишингиз керак" Янгиликлар

Сон Хён Мин: "Япония ёки Саудия Арабистони? Мусобақада ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақибга тайёр бўлишингиз керак"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги учрашувдан сўнг кореяликлар сардори Сон Хён Мин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги иккинчи турида Иордания билан жанговар (2:2) дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин Корея Республикаси терма жамоаси сардори Сон Хён Мин ОАВ вакилларига интервью берди. Улар орасида Championat.asia журналистлари ҳам бор эди. Сон ўйин ҳақида гапирар экан, ўз ҳаракатларидан қониқмаганини ва кейинги босқичдаги рақиб ким бўлиши унчалик ҳам аҳамиятга эга эмаслигини билдирди.


- Бугун мусобақадги илк голингизни киритдингиз. Бундан қанчалик мамнунсиз?

- Унчалик ҳам мамнун эмасман. Тўғри, гол киритдим. Бироқ, терма жамоамиз бугун ғалаба қозона олмади. Ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Бугун кўрсатган ўйинингдан қониқдингизми?

- Йўқ, умуман қониқмадим.

- Корея Республикаси айни дамдаги ҳолатга кўра Саудия Арабистони ёки Япония билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

 - Буни умуман фарқи йўқ. Агар сиз турнирда ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақиб билан тўқнаш келишга тайёр бўлишингиз керак. Олдинда яна бир ўйин бор. Плей-офф ҳақида ушбу учрашувдан кейин ўйлаймиз. Келажак қандай бўлишини ҳеч қачон била олмайсиз. 

- Иорданияга қарши учрашув бу қадар қийин бўлишини таҳмин қилганмидингиз?

- Албатта. Кўпчилик бу ўйин осон бўлиши ҳақида гапирганди, аммо кўриб турганингиздек, Осиё кубогида бирорта ҳам осон ўйин бўлмайди. Жисмонан ва руҳан ўйинга тайёр бўлмасангиз натижа сиз ўйлагандек бўлмайди, жабр чекиб қолишингиз мумкин. Бугун шунинг яққол мисолини кўрдик. Жамоа сифатида Иорданияга қарши ўйинда кўп нарса ўргандик. Яхшиямки, бу ҳолат гуруҳ босқичида юз берди. Бизда вазиятни ўнглаш имконияти етарли.

Ж.И

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика