Солари 61 йиллик натижани янгилаб юборди

Mirjalol Normatov
4 ноя 2018, 11:58
"Реал" ЛаЛиганинг 11-турида "Сантьяго Бернабеу"да "Вальядолид"ни мағлубиятга учратди, 2:0.

Бу учрашув "Реал"да бош мураббийлик вазифасини бажараётган Сантьяго Солари учун жамоадаги иккинчиси бўлди. Олдинроқ "қироллик клуби" Испания кубогида "Мелилья" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб эта олганди.

Аргентиналик клубдаги фаолиятини иккита "қуруқ" ғалаба билан бошлади. ESPN хабарига кўра, бу сўнгги 61 йилдаги энг яхши дебют бўлган.

Бунгача бундай натижани 1957 йилда Луис Карнилья қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›