UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

“Соғлом авлод”нинг янги қиёфаси 18 апрель куни “Насаф”га қарши ўйинда намоён бўлади Янгиликлар

“Соғлом авлод”нинг янги қиёфаси 18 апрель куни “Насаф”га қарши ўйинда намоён бўлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси сўнгги 1,5 йил давомида футбол майдонларининг ҳолатига жиддий эътибор қаратиб келди.

Бунинг натижасида бугунга келиб Суперлига клубларининг уй стадионларида майдонлар сифатли кўринишга келди. Айни вақтда водийда уч стадионда реконструкция ишлари давом этаётгани қувонарли ҳолат.

Ўтган йилнинг 2 февраль куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижонга ташриф буюриб, вилоят спортининг ўша вақтдаги ҳолати билан яқиндан танишган ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашганди. Ташриф давомида улар “Соғлом авлод” стадионини ҳам кўздан кечиришган. Ўша вақтда “Андижон” футбол клубини Суперлигага қайтариш масаласи ҳам кўтарилган бўлиб, ЎФА комиссияси мазкур масала лицензиялашга бориб тақалишини тушунтирганди.

Орадан 1 йил вақт ўтиб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоев бошчилигида Андижон спортида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Буни “Андижон” клубининг Суперлигага қайтиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шунингдек, 2018 йилнинг февраль ойидаги келишув ҳам амалга ошиб, бугунга келиб “Соғлом авлод” стадиони янги қиёфа акс этди. Вилоят футболи мухлислари бу улкан ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Айни кунларга қадар стадион атрофи таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, чим Европадан олиб келинди. Эндиликда эса Андижонда “Соғлом авлод” прожекторларини ОФК талаблари даражасига келтириш устида иш кетмоқда.



Вилоятдаги бу ўзгаришлар Миллий олимпия қўмитасининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Спортга ғамхўрлигидан келиб чиқиб, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2018 йилда “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирланди. Эндиликда Андижон вилояти ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси янгиланган “Соғлом авлод” стадионидаги илк расмий беллашувга тайёргарлик кўряпти. Келишувга кўра, биринчи расмий учрашув 18 апрель — пайшанба куни Суперлиганинг 5-тури доирасида ўтказилади ва унда “Насаф” клуби андижонликлар меҳмони бўлади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда ташкилотнинг бошқа вакиллари, Андижон вилояти раҳбарияти мазкур учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориши режалаштирилган.

Мамлакатимизда бу каби ишларнинг амалга оширилиши футболни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Тез орада Наманган, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида ҳам мухлислар кутаётган очилиш маросимлари ташкил этилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси эндиликда қуйи лига клублари тўп сурадиган стадионлар, U-21 жамоаларининг майдонлари, босқичма-босқич аёллар ва болалар футболи майдонларини ҳам сифатли кўринишга келтириш устида иш олиб боради. Айни вақтда эса биз миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган андижонликлар ва албатта бу меҳмондўст вилоятда меҳмон бўлиш истагидаги юртдошларимизни “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика