"Сўғдиёна": Зоминдаги тайёргарликлар якунланди

Narzulla Saydullayev
15 июл 2014, 08:06
"Сўғдиёна" бугун Жиззахга қайтди.
Жамоа кеча Зоминдаги тайёргарликларни якунлади. Футболчиларга икки кунлик дам олиш берилди. Машғулотлар 16 июлдан Тошкентда давом эттирилади. У ерда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Таркибда ҳозирда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Бироқ пойтахтдаги йиғинда жамоага бир қатор футболчилар таклиф этилиши кўзда тутилган.  Қайд этиб ўтиш жоизки, жамоа Даврон Файзиев қўл остида тайёргарликларни олиб бормоқда.

Қуйида Зоминда олиб борилган машғулотлардан олинган фотожамланма билан танишишингиз мумкин.


 

 

 

 

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz