"Сўғдиёна" таркибни черногориялик ҳужумчи билан тўлдирди

Оқил Абдубарноев
4 янв 2024, 23:29
Аввалроқ беларуслик ҳимоячи жиззахликлар билан шартнома имзолаганди.

Ўтган мавсум Руминиянинг "Петролул" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Зоран Петрович "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

26 ёшли черногориялик футболчи Transfermarkt томонидан 250 минг еврога баҳоланган.

Аввалроқ Ислом Қобилов, Сардор Қулматов ва Алексей Носко жиззахликлар сафига қўшилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати