

Мазкур учрашув эртага Олмалиқ шаҳридаги ОТМК стадионида кечади. Айтишларича Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна” жамоаси тушликдан сўнг Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиққан.
Таркибда биргина йўқотиш бу – Элёр Ориповдир. Марказий ҳимоячи дисквалификация туфайли эртанги баҳсни мухлислар қаторида кузатишга мажбур.



