“Сўғдиёна” Олмалиқ томон йўлга чиқди

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2015, 15:28
Бу йилги чемпионатни 15-ўринда якунлаган жиззахликлар ПФЛ регламентига биноан биринчи лиганинг 2-ўриндаги жамоаси “Оқ-тепа” билан плей-офф баҳсида куч синашади.

Мазкур учрашув эртага Олмалиқ шаҳридаги ОТМК стадионида кечади. Айтишларича Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна” жамоаси тушликдан сўнг Олмалиқ шаҳри томон йўлга чиққан.

Таркибда биргина йўқотиш бу – Элёр Ориповдир. Марказий ҳимоячи дисквалификация туфайли эртанги баҳсни мухлислар қаторида кузатишга мажбур.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia