UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  0 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  9 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

“Сўғдиёна” кеча ўзгача машғулот ўтказди Янгиликлар

“Сўғдиёна” кеча ўзгача машғулот ўтказди

Теглар :  Сўғдиёна
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футболни ривожлантириш борасида кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Кеча“Сўғдиёна” стадионида “Сўғдиёна” футболчилари жисмоний ҳолатларини қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида Финляндияда ишлаб чиқарилган “Полар” қўрилмаси ёрдамида синов-машғулотларни ўтказишди.

Ушбу қўрилма машғулотлар давомида футболчиларнинг юрак уришини кузатиб бориш учун қўлланилади. Бу махсус аппарат Ўзбекистонда бир неча йиллар давомида қўлланилиб келинади. Афсуски, ҳамма жамоалар ҳам ундан  фойдаланмайди. Бу аппаратнинг хусусиятлари шундаки, у мураббийга машғулот пайтида футболчи қандай пульсда ўйнаётгани ҳақида аниқ маълумот беради. Машғулотлардан сўнг ёрдамчи мураббий махсус аппаратдан маълумотларни ўз компютерига юклаб олади ва шу тариқа футболчи қандай юкламада ҳаракат қилганини билиб олади. Натижага қараб Кейинги машғулотда у футболчига индивидуал машғулот режалаштиради.

Қисқача қилиб айтганда бу аппарат мураббийга машғулотларнинг интенсивлигини ҳамда кейинги машғулотларни қай тартибда режалаштириш мумкин эканлиги ҳақида маълумот тўплашга ёрдам беради. Бу эса футболчиларнинг доимо оптимал ҳолатда бўлишларини таъминлаши мумкин. “Баъзи мураббийлар бу каби машғулотларни олиб боришмайди ва кўпинча улар ўз ички ҳиссиётларига таянишади. Бу эса уларга панд бериши мумкин. Бу каби даччиклардан мураббийлар фойдаланишса ўйинга футболчиларни тўғри тартибда оптимал формага олиб келиш ва машғулотларни тўғри режалаштириш имконини беради”-дейди ЎФА  илмий-услубий бошқарма бошлиғи  Шамил Исаев. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу синов машғулотларни ЎФА илмий-услубий бошқарма мутахассислари кузатиб боришди ва ўз тавсияларини бердилар.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика