

Бош мураббий Улуғбек Бақоев жорий мавсумга жамоасини ҳар томонлама пухта тайёрлашни мақсад қилган. Шу боис жиззахликлар селекция ишларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи Шавкат Муллажонов билан “Бунёдкор”нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов жорий йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи ҳам жиззахликлар билан келишувга эришган.




