"Сўғдиёна": Икки футболчимизни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
6 июн 2014, 10:33
Бугун "Сўғдиёна"нинг икки нафар футболчиси ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.
Жамоамизнинг ёш ва қайноқ ўйинчиларидан Акмал Абдураҳмонов ва Ботиржон Каримжоновлар муборак жума кунларида ўз таваллуд кунларини нишонлашаяпти.

Ҳар иккала футболчимизни бугунги шодиёна кунлари билан «Сўғдиёна» ПФК барча аъзолари номидан табриклаймиз. Ишларига омад, оилавий бахт, хонадонларига тинчлик ва соғлик тилаб қоламиз ! Ишонамизки бугун жамоамиз яхши натижа қайд этиб ўз жамоадошларига қўшалоқ байрам ҳадя этишади.

«Сўғдиёна» ПФК аъзолари

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz