"Сўғдиёна" босниялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
22 янв 2023 14:01
Янгиликлар
"Сўғдиёна" босниялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Жиззаҳнинг "Сўғдиёна" клуби ўз таркибига Женан Зажмовични қўшиб олди.
"Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибини тажрибали футболчилар эвазига кучайтиришда давом етмоқда. "Сўғдиёна" босниялик легионер ҳужумчи Женан Зажмович билан бир йиллик шартнома имзолади.
Женан Зажмович 1994 йил 11 ноябрда таваллуд топган.
Футболчи шу кунгача Хорватиянинг "Локомотив", "Сесвите" Босниянинг "Травник", "Железничар", "Велез Мостар" жамоаларида ўйнаган. Унинг сўнги жамоаси Сербиянинг "Радник" клуби ҳисобланади", — дейилади "Сўғдиёна" клуби хабарида.
Зажмович Бельгияда туғилган, аммо фақатгина Босния ва Герцеговина фуқаролигига эга.
Олдинроқ, сайтимиз орқали жиззаҳликлар сафига марказий ҳимоячи Тарик Исич ва ҳужумчи Женан Зажмович келиб қўшилганини маълум қилгандик.
Фикрлар