"Сўғдиёна" 20 йил ўтиб Тошкентда "Пахтакор"га учта гол урди

Narzulla Saydullayev
30 сен 2013, 15:58
Кеча олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.
Унда майдон эгалари 4:3 ҳисобида зафар қучишди. "Сўғдиёна" охирги марта "шерлар" дарвозасига 1999 йилги мавсумда учта гол урганди. Ўша йил Жиззахда ўтган ўйинда "Сўғдиёна" 3:2 ҳисобида зафар қучганди.

Тошкентда эса Жиззах клуби сўнгги бор 1993 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозасини уч бор ишғол қилган экан. 20 йил ўтиб "Сўғдиёна" пойтахтда "шерлар" дарвозасига учта тўп киритишга эришди.

Кечаги ўйинда жиззахликлар сафида Аюбхон Нўмонов, Сирож Ҳамроев ва Илёс Қурбонов гол уришди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia