Снайдер “Галатасарой” билан шартномани бекор қилди

Aslanov Jasurbek
15 июл 2017, 00:14
Туркиянинг “Галатасарой” клуби раҳбарияти голландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снайдер билан келишувни бекор қилди.

33 ёшли футболчи яқин уч мавсум мобайнида Туркиянинг бошқа бирор клубига ўтадиган бўлса, “Галатасарой”га 20 миллион евро тўлаши керак бўлади. Шундай келишувдан сўнг “Галатасарой” футболчи билан шартномани бекор қилишга рози бўлди. Аслида футболчининг шартномаси кейинги йили якунига етиши керак эди.

Илгарироқ футболчи кейинги фаолятини “Лос Анжелес Гэлакси” ёки “Сампдория”да давом эттириши ҳақида хабарлар чиққанди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›