Смоллинг жароҳати сабаб икки ҳафтани ўтказиб юборади

Alisher
11 фев 2021
"Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг жамоанинг бир неча ўйинларини ўтказиб юборади.

Англиялик футболчи жароҳати сабаб икки ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Шундай экан Смоллинг "Удинезе" (14 февраль) ва "Брага" (18 февраль) жамоаларига қарши ўйинларда ўйнамайди.

Олдинроқ, 31 ёшли ҳимоячи Италия чемпионати доирасидаги "Ювентус" (0:2)га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

Смоллинг жорий мавсум А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football-Italia