Смоллинг дербидаги танаффусда Жозе Моуриньо футболчиларга нималар деганини айтди

Mirjalol Normatov
8 апр 2018, 13:18
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг дербидаги ғалаба ҳақида гапирди.

"Биринчи бўлим биз учун жуда ёмон ўтди. Биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.

Моуриньо танаффусда нималар деди? У бизни масхарабоз сифатида кўришни истамаётганини, "Сити" бизни мағлуб этиб, кўз олдимизда чемпионликни нишонлаётганини кўриш барча "Юнайтед" аъзолари учун қийин бўлишини айтди.

Шу боисдан биз бир бўлиб, мавсумдаги энг яхши учрашувимизни ўтказдик ва ғалабага эришдик", - деди Смоллинг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC