Смоллинг: "А Серия ҳар доим мақсадим бўлиб келган"
06 сен 2019 21:55
Янгиликлар
Смоллинг: "А Серия ҳар доим мақсадим бўлиб келган"
"Манчестер Юнайтед" аъзоси, "Рома"га ижарага бериб юборилган Крис Смоллинг А Серия ҳақида айтиб ўтди.
"А Серия ҳар доим мақсадим бўлиб келган. Бир куни шу ерда ўйнашни истардим. Ҳимоячи Италияда имкониятларини синаб кўришга имкон бўлса, у албатта буни қилишга уриниб кўради. АПЛда жуда кўп ўйинлар ўтказдим. Энди аввал ўрганган сифатларимни А Серияга етказа оламан. Тезроқ ўйинга тушишни кутмоқдаман.
Англиянинг аксарият ўйинчилари хорижда тўп тепмайди, лекин менда ҳар доим юқори мақсадли жамоаларга бориб тажриба оширишни истаганман", - дея Смоллинг сўзларини келтирмоқда Football Italia нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар