Слот: "Умид қиламанки, Рэшфорд "Астон Вилла"да ўзини кўрсатади"

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2025, 18:35
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Астон Вилла" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи трансфер ҳуқуқи "Манчестер Юнайтед"га тегишли.

"Мен биринчи марта Маркус Рэшфордни АҚШдаги мавсумолди йиғинида кўргандим. Унинг тезлигига қойил қолганман.

Унинг бўйи ҳам ёмон эмас, тўп билан ўйинда ҳам ўзини яхши ҳис қилади. У "Вилла"да ўзини кўрсата олишига умид қиламанки, табиийки, бизга қарши учрашувларда эмас.

Бу каби юқори даражадаги футболчи ўзини кўрсата олмаса, ҳайрон қоламан".

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk