Славен Билич: "Арсенал"га қарши баҳс Бешиктош" учун тарихий ўйин"
Aziz Tukhtamuradov
19 авг 2014, 19:45
"Бешиктош" бош мураббийи Славен Билич ЕЧЛ плей-оффи доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин аҳамияти жуда юқори. Рақибимиз кимлигини жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо охиригача курашишни истаймиз. Бу "Бешиктош" тарихидаги энг муҳим ўйин. "Арсенал" Европанинг энг кучли клубларидан бири, аммо олдимизда ўз режамиз бор".