

"Телеэфирлар вақтида "Манчестер Юнайтед"ни танқид қилишни хуш кўрмайман, аммо агар улар ёмон ўйнашса, шунга мажбур бўламан. Бир неча марта омадим келмаган, ўша пайтларда МЮ яхши ўйини кўрсата олмаган" - дейди Скоулз.
Август ойида Скоулз МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погбани бир неча марта танқид қилди ва манкунианлар бу мавсум чемпионлик пойгасида иштирок этмаслигини айтди.



