UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47

"Сити"нинг икки ўйинчиси беш йил деганда илк бор "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлолмайди Янгиликлар

"Сити"нинг икки ўйинчиси беш йил деганда илк бор "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлолмайди

Англия Премьер-лигасининг 32-тури якунларига кўра амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ушбу мавсум чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун математик имкониятини йўқотди.

Чемпионат тугашига олти тур қолганида "шаҳарликлар"нинг 55 очкоси бор ва "Сити" қолган ўйинларда энг кўпи билан 73 очко тўплаши мумкин. Пешқадам "Ливерпул"да эса аллақачон 76 очко мавжуд.

"Сити" охирги марта 2020 йил Англия чемпиони бўлмаганди. Ўшандан бери "шаҳарликлар" АПЛда кетма-кет тўрт марта ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди.

Бундан ташқари, жорий мавсум "Сити" марказий ҳимоячиси Рубен Диаш учун Англияда чемпионлик унвонисиз якунланадиган биринчи мавсум бўлади. Рубен Диаш "Манчестер Сити"га 2020 йил кузида келганди.

Худди шундай ҳолат "шаҳарликлар"нинг бошқа ҳимоячиси Натан Аке билан ҳам кузатилмоқда, у ҳам 2020 йилда "Сити"га ўтганди.

2021 йилдан кейин "Сити"га қўшилган бошқа футболчилар ҳам "шаҳарликлар" сафида тўрт ёки ундан кам мавсум ўтказиб, биринчи марта Англия Премьер-лигаси чемпионлик унвонисиз мавсумни якунлайди. Улар орасида Жек Грилиш, Мануэль Аканжи, Эрлинг Ҳоланд, Штефан Ортега ва сўнгги икки йил ичида клубга келган янги футболчилар бор.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика