"Сити" "Юнайтед" тарбияланувчисини қишдаёқ сотиб олмоқчи
15 ноя 2019 20:41
Янгиликлар
"Сити" "Юнайтед" тарбияланувчисини қишдаёқ сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" "Лестер"нинг икки ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Айни дамда "Лестер"нинг ҳимоядаги ажойиб тандемини ҳосил қилган Жонни Эванс ҳамда Чаглар Сёнжю "шаҳарликлар"нинг нишонига айланишган.
Қайд этиш керак, Эванс "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "иблислар" таркибида 2006 йилдан 2015 йилга қадар ҳаракат қилган. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 12 ўйинда 1 гол киритишга ҳам эришди.
23 ёшли туркиялик Чаглар ҳам 12 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар