"Сити" 19 ёшли ҳимоячи учун 25 млн евро таклиф қилди

Mirjalol Normatov
21 июл 2021, 22:56
"Манчестер Сити" "Спортинг" ҳимоячиси Нуну Мендешни нишонга олди.

"Шаҳарликлар" 19 ёшли футболчи учун 25 млн евро таклиф қилган, аммо "Спортинг" бунга рад жавобини бериб, футболчисини 50 млн евродан камига сотмаслигини айтиб ўтган. Бироқ "Сити" Мендешни захира варианти сифатида кўрмоқда. Клуб айни дамда бошқа ҳимоячиларни кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда чап қанот ҳимоячиси Португалия чемпионатида 29 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal