Сиссоконинг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

Мусса яқин ўйинларда “шпорлар”га ёрдам бера олмайди.

АПЛнинг 21-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га (0:1) қарши баҳсда “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Мусса Сиссоко ўнг тиззасидан жароҳат олганди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сиссоко 3 ойга сафдан чиққан. У апрелга қадар майдонга туша олмайди.

Жорий мавсум Мусса клуб сафида 26 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.


Манба: “Тоттенхэм” расмий сайти