UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман” Янгиликлар

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман”

“Машъал” футбол мактабидан етишиб чиққан бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бугун нафақат юртимизда балки, Осиё мамлакатларининг бир қатор чемпионатларида муваффақиятли тўп тепиб келмоқдалар.

Ана шундай футболчиларимиздан бири бўлган ва айни пайтда Малайзия чемпионатида тўп тепаётган футболчи, Сирожиддин Раҳматуллаев билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Мен болалигимдан футболга қизиқардим, миллионлар ўйинига меҳрим бўлакча эди. Футболчи бўлишимга дадам сабабчи бўлганлар, 8 ёшимдаёқ футбол сир асрорларини ўргана бошладим ва 2007 йил февралида мен учун қадрдон “Машъал” академиясига келганман. Академиядаги устозларим Борис Серостанов ва Вадим Шодиматов мени ҳақиқий профессионал футболчи бўлиб етишиб чиқишимга ўз хиссаларини қўшишди. Бир сўз билан айтганда «Машъал”дан қарздорман ва ушбу клубда таҳсил олганим билан фахрланаман, - дейди Раҳматуллаев.



- Сиз Малайзиянинг “Bola Sepak ATM”  жамоаси аъзосисиз бу жамоадаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Жамоамда мени ҳамма шароитлар ва қулайликлар тўлиқ қониқтиради. Аввалига кўникиш бироз қийин бўлди энди эса анча мослашиб олдим.

- АТМ да қайси чизиқда тўп сураяпсиз?
- Аввалдан ўзи ярим ҳимоячи бўлганман, ҳозир ҳам айни шу чизиқда ўйнаяпман, бу менга ёқади.

- “Машъал” сафидаги дебютингизни эслай оласизми?
- Ҳа бу кечагидек эсимда, 2012 йил Фарғонада “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтган баҳсда мени ўша вақтдаги мураббий Фомичов асосий таркиба майдонга туширганди.

- “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладингизми.
- Мен Яқинда “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладим. Кеча Малайзия премьер-лигасида дебют учрашувимни ўтказдим.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Келажакда “Машъал” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни орзу қиламан.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика