Синиша Михайлович: «Бугун ҳақиқий эркаклар баҳсини кўрдим»

Narzulla Saydullayev
10 янв 2016, 13:00
«Милан» устози Синиша Михайлович «Рома»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини баён қилди.

«Мен ўтган турдаги «Болонья»дан учралган мағлубиятга жамоам қандай жавоб қилишини кутдим. Ҳақиқий эркаклар ғазаблана оладилар, бугун айнан шундай ўйин гувоҳига айландим.

Охирги 2 ўйинда 6 очко олишимиз керак эди, фақат 1 очко тўпладик холос. Стандартдан гол ўтказдик, ўша вазиятда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз ғалабага ҳақли эди.

Олдинда Кубок баҳси турибди, унда нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз шарт», – дейди Михайлович.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gazzettaworld.gazzetta.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›