
"Интер" раҳбариятига жамоанинг амалдаги бош мураббийи Вальтер Маццари кўрсатаётган натижалар ёқмаяпти ва клуб ёзда Маццари билан ҳайрлашиши кутилмоқда. "Интер" мавсум якунига кўра ЕЧЛга бериладиган йўлланма қўлга киритсагина Вальтер Маццари жамоа рулида қолиши мумкин. Аксинча бўладиган бўлса, унда Синиша Михайлович жамоага таклиф этилиши кутилмоқда.