Симеоне: "Олтин тўп"ни Роналдуга беришса керак, аммо уни энг яхши деб ҳисобламайман"
Aslanov Jasurbek
19 авг 2016, 14:44
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне 2016 йил якунига кўра ким "Олтин тўп"ни қўлга киритиши ҳақида фикр билдирди.
Агар жамоавий ғалабаларни ҳисобга оладиган бўлсак, "Олтин тўп"ни Роналдуга беришса керак. Криштиану - қолганлардан рақобатбардошроқ. Аммо йил якунларига кўра уни энг яхши деб ҳисобламайман. Гризманн энг яхшилар сафига киради" - дейди Симеоне.