Симеоне нега "Реал"нинг яқин ўйинларини кўрмаслигини айтди

Alisher
13 май 2021, 17:16
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"нинг яқин ўйинларини кўрмаслигини айтди.

"Мен рақобатчиларни кузатсам, асабийлашаман. Мени ҳар ҳафта шундай асабийлашишимни тасаввур қилинг. Кўрмаганим яхши, барчаси нима билан тугаганини кейин кўраман", - дейди Симеоне.

"Атлетико" Ла Лигада 36 турдан сўнг 80 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.

"Барселона" ундан 4 очко, "Реал" эса 5 очко ортда, аммо "қаймоқранглилар" бугун "Гранада"га қарши ўйнашади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›