Симеоне: "Келаси мавсум "Атлетико"ни Гризманнсиз тасаввур қила олмайман"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2019, 11:45
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа форварди Антуан Гризманнинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги маълумотга фикр билдирди.

"Тўғрисини айтсам, Гризманндан ҳавотир олмаяпман. У "Атлетико" сардори, Антуан доимо жамоа учун тер тўкади. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва Антуан борини бериб ўйнашига 100% ишонаман.

Келаси мавсум "Атлетико"ни Гризманнсиз тасаввур қила олмайман. Уни клуб билан шартномаси бор. Гризманнга боғлиқ вазият ҳақида айта оладиганларим шу"  - дейди Симеоне.

28 ёшли Гризманн 2014 йилнинг ёзида "Реал Сосьедад"дан "Атлетико"га ўтган эди. Трансфер 30 млн. евро эвазига амалга ошган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com