Симеоне: "Челси" шунчаки кучли эди. Бундан хулоса чиқаришимиз керак"

Aziz Tukhtamuradov
18 мар 2021, 09:39
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Челси"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

"Челси" иккита ўйин якунига кўра, ғалабага лойиқ эди. Биринчи ўйин тенг ўтганди, аммо барибир улар тўп кирита олишганди. Бугун эса "Челси" кучли ва ғалабага лойиқ эди. Биз гол уришга уриниб кўрдик, аммо буни уддалай олмадик. 

Биз ҳужумлар орқали вазиятни ўзгартирмоқчи эдик. Ўзимни оқламоқчи эмасман. Улар яхши ҳаракат қилишди. "Челси"ни ғалаба билан табриклаб, ўзимиз учун хулоса чиқаришимиз керак", - деди Симеоне. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA