

"Агар майдонга тушмаётган бўлсам, бундан қониқмайман. "Барселона"га келганимда кўникиш учун вақт керак бўлишини билгандим. Ишлашда давом этяпман ва Каталония клубида биринчи рақам бўлиш учун курашаман.
Бунга эриша олишимни ҳис қилмоқдаман. Агар бошқача бўлганида, "Барселона" мен билан шартнома имзоламаган бўларди. Бу ерда бахтлиман ва камида қишгача клубни ўзгартириш ҳақида ўйламайман" - дейди Силлессен.
Силлессен "Барселона"га ўтганидан сўнг ҳозиргача 9 та расмий учрашувда майдонга тушди.



