Яспер Силлессен Евро-2020ни ўтказиб юборади

Alisher
1 июн 2021, 18:05
Нидерландия терма жамоаси дарвозабони Яспер Силлессен Европа чемпионатини ўтказиб юборади.

"Валенсия" дарвозабони бундан бир неча кун олдин коронавирусга мусбат тест топширган эди.

Якунда, посбоннинг қитъа биринчилигига бора олмаслиги маълум бўлди ва унинг ўрнини "АЗ Алкмар" дарвозабони Марко Бизот эгаллайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal