UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  3 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  17 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  14 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2

Сичев айни пайтда сайёрадаги энг кучли ҳужумчи кимлигини айтди Янгиликлар

Сичев айни пайтда сайёрадаги энг кучли ҳужумчи кимлигини айтди

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Сичев «Квиз Who is» викторинаси саволларига жавоб бера туриб, 19 ёшли Эрлинг Холандни айни пайтда сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиси дея атади.

“Холанд майдонда амалга ошираётган иш – мен сўнгги вақтларда бундан яхшироқ ҳаракатланаётган ҳужумчини кўрмагандим. У нафақат голлари балки ажойиб статистикаси билан ҳам барчани ҳайратда қолдирмоқда.

Тезкорлик, вазиятни уқий олиш ва моҳир тўпурарларга хос хислат – буларнинг барчаси бу йигитда жамланган. Ва бундан буёғига ҳам у янада яхшироқ ҳислатларини намойиш этиб бормоқда”, дейди россиялик собиқ футболчи.

Холанд “Боруссия” сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Норвегиялик футболчи мавсум бошидан буён ўзи тўп тепган барча турнирларда 30 та учрашувда майдонга тушди ва 40 та гол уришга улгурди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика