UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  1 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  47 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

⚡️ Швециядаги ўзбекистонлик вундеркинд ким? Унинг Златанга қандай алоқаси бор? Янгиликлар

⚡️ Швециядаги ўзбекистонлик вундеркинд ким? Унинг Златанга қандай алоқаси бор?

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев Швецияда фаолият олиб бораётган Шоҳрух Абдухалилов ҳақида хабар топди.

Кеча Швецияда ўзбекистонлик бўлган Шоҳрух Абдухалилов ҳақида маълумот беришим ҳақида ёзиб ўтган эдим. Жуда кўп хатлар келди, ким экан у, ким экан?

Шоҳ жорий мавсум жамоаси таркибида 30та ўйинда 14та гол урди.  Бу U-17 лигадаги натижа, бундан катта яна битта лига бор холос, U-19. Бир йил аввал, 2021 йилги мавсумда ҳамюртимиз 17та ўйинда 23та гол урган. Бу анча мунча швед орзу қиладиган статистика.

У "Пахтакор" академиясида футболни бошлаб, у ердан Қорасарой БЎСМга ўтади. "Пахтакор"дан БЎСМга? Бу қандай қилиб дейсизми? Чунки айнан шу жамоа ўртоқлик учрашувида "Пахтакор"ни ютиб кетади, болакайга эса БЎСМнинг ўйини ёқиб қолади. Ўшанда бу клубга яқиндагина Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Дилшод Абдуллаев ҳам боради. Натижада Отабек ака қўл остидаги бу жамоа 2004 клубларига қарши "бой" бериб юради. Улар фақатгина Олим Шокиров қўл остидаги 2004ларни юта олмас эдилар. Кейин тақдир тақозоси билан бу клуб тарқалади. Дилшод ва Шоҳрух "Локомотив"га ўтади. Сайдулло Турсунов қўл остида натижалар ёмон бўлмади, улар у ерда энди "тройка" бўлдилар. Куни кеча "Локомотив" ўринбосарлари сафида дубл қайд этган, 2006 йиллар терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев ("Одил Аҳмедов ФА"га 2018 йил келган) билан рақибларни "қийнай" бошлайдилар. Тақдир у ерда бу уч футболчини тарқатиб юборди, Абдухалилов футболда, футбол бўла бошлагач, бироз тақдирга қўл силтайди. Аммо бу қийинчиликлар ортидан уни Скандинавияга бориб қолишини ким ўйлабди дейсиз? Отаси Швецияга иши туфайли оилавий кўчиб ўтади. Шунда ўғлини 4 лиганинг ҳаваскор клубига беради. У ерда ҳам у Тошкентда бўлгани каби гол уриш ва пас бериш қобилиятини ишга солади ва якунда, 2019 йил Златан Ибрагимович ихтиёрига ўтган "Хаммарбю" клубининг скаутлари назарига тушади. 

2019 йил Ибра спорт соҳасида катта инвест компания бўлган AEGнинг Швециядаги бўлимининг 50% акциясини сотиб олади. Бу компанияга "Хаммарбю" клубининг тўлиқ акция пакети ва Златанни ўзи тўп тепган, Дэвид Бекхэм машҳур қилган "Лос Анжелес Гэлекси"нинг 47% қисми тегишли. Шу тариқа бу клуб Ибрагимович ва унинг ҳамкорларига ўтади. Табиийки, бу шведни тарбиялаган "Мальмё" жамоасининг мухлисларига ёқмайди, натижада клубни ашаддий мухлислари унга стадион атрофида ўрнатилган ёдгорликни безаб кетадилар. Бу қисқача ҳамюртимизни Златанга нима алоқаси борлиги учун ахборот. Златан ўзи эгалик қиладиган клубдаги истеъдодлар билан ҳам яқиндан танишлигини инобатга олсак, уни Шоҳрухдан хабари бор деб ўйлайман.

Энди яна Абдухалиловга қайтаман. У, айни пайтда отаси Швецияда фаолият олиб бораётганлиги туфайли, 18 ёшгача у ерда эркин ўйнаш ҳуқуқига эга. 18 ёшга тўлганидан кейин легионер мақомини олади. Ҳозир U-17 чемпионатида чемпионлик учун кураш олиб боряпти. Жамоа сўнгги йилларда академиясига катта сармоя кирита бошлади. Натижа узоқ куттирмади, бу йил U-19 лигада "Хаммарбю" чемпионликка эришди ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди. U-17 жамоаси эса Ўз ҳудудида биринчи ўринни олди. Иккита "зона"да бўладиган мусобақа 26та турни ўз ичига олади ва унда бир ҳамда иккинчи ўринни қўлга киритган клублар 4талик финал гуруҳига йўл оладилар. Швецияни футбол фабрикаси бўлган "Мальмё" бу мусобақада ҳозирча 2та турдан кейин 6та очко билан биринчи ўринда бўлса, қаҳрамонимизнинг жамоаси эса 2та ўйинда 2та дуранг ўйнади. 13 ноябрь куни бу икки жамоа ўртасида учинчи тур учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондан четга мана шу сўнгги 10 йил давомида юзга яқин футболчи кетди, лекин ҳар доим ҳам у ердаги ишлар силлиқ кетмаслигини, ўша ерда қийинчиликларни кўраётганлар жуда яхши биладилар. Шоҳрух ва бошқа шунга ўхшаш футболчиларимизга, Худонинг ўзи мададкор бўлсин.

Яқин кунларда бу болакай билан кўришаман деган умиддаман!, деб ёзган ўз саҳифасига Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика