Швеция терма жамоаси бош мураббийи Италияга қарши баҳсдан сўнг кийиниш хонасини тозалади

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017, 17:27
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Италияга қарши ЖЧ-2018 саралаш баҳсидан (0:0) сўнг, шогирдлари ахлат қилган кийниш хонани тозалаб кетди.

Дуранг шведларга жаҳон чемпионатига чиқиш имконини берди. Биринчи ўйин скандинавларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Футболчилар мундиал йўлланмасини кийиниш хонасида нишонлашди. Швеция терма жамоаси психологи "Твиттер"даги ўз саҳифасида футболчилар томонидан қолдирилган буюмларни йиғиштириб юрган мураббийнинг суратини қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com