Ибрагимовичнинг персонал мухлислари учун нохуш хабар

Eldor Akmurzayev
15 май 2021, 21:55
Швеция термаси устози Янне Андерссон “Милан” форварди Златан Ибрагимович жароҳати туфайли бўлажак қитъа биринчилигида қатнашмаслиги ҳақида хабар қилди.

“Златан билан гаплашдим, афсуски у менга жароҳати туфайли Евро-2020'да қатнаша олмаслигини айтди. Албатта, бу Златан учун ҳам биз учун ҳам қайғули янгилик. Умид қиламанки, у тез орада майдонга қайтади”, дейди мутахассис.

Маълумот ўрнида, 39 ёшли ҳужумчи  А Серия 35-тури доирасидаги "Ювентус" (3:0)га қарши ўйинда тиззасини шикастлаб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia