Швеция термаси бош мураббийи: "Златан Евро-2020да ҳам қатнашади"

Mirjalol Normatov
16 мар 2021
Швеция термаси бош мураббийи Янне Андерссон 39 ёшли ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг миллий жамоага қайтарилгани ҳақида гапирди.

"Златан билан ноябрь ойида учрашиб, гаплашиб олганмиз. Айни дамда у жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнида. У навбатдаги ўйинларда термага ёрдам бериши керак. Златанни Евро-2020да қатнашишини кўзлаб турибмиз", - деди Андерссон.

Ибрагимович 2001-2016 йиллар давомида терма таркибида 116 ўйинда 62 гол урган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal