

Янне Андерссон шогирдлари ҳисобда олдинда бора туриб, якунда мағлубиятга учради. Шведлар иккинчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборишди. Айниқса, иккинчиси жуда аламли бўлди.
Бир киши кам бўлиб қолган олмонлар асосий вақтга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда Тони Кроос жарима зарбасидан киритган супер голи эвазига ўта муҳим уч очкони қўлга киритишди.
Айнан мана шу ўйинда Швеция антирекорд қайд этди. Скандинавияликлар мундиалларнинг саккизинчи ўйинида ҳисобда олдинда бора туриб, якунда мағлубиятга учрашди. Бу жаҳон чемпионатлари антирекорди ҳисобланади.




