Шупо-Мотинг “Бавария”га ўтишида ким асосий ролни ўйнаганини маълум қилди

13 окт 2020, 07:51
Эрик-Максим Шупо-Мотинг “Бавария” устози Ханс Флик ҳақида гапириб ўтди.

“Шартнома имзолашдан олдин узоқ вақт мураббий билан суҳбатлашдим. У мени жамоада кўришни хоҳлаётганини аниқ айтди ва жамоада бўлишимдан жуда хурсанд бўлишини билдирди. Албатта, биринчи ўринда Левандовски туради, аммо жамоа учун ҳар бир футболчи муҳим”, — дейди Шупо-Мотинг.

Эслатиб ўтамиз, камерунлик футболчи ПСЖни 2020 йил ёзида эркин агент сифатида тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild