UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  2 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  0 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  15 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  9 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  20 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  1 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  8 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  12

Шукурали Пўлатов: “Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўйинлар азалдан ўзбек классикоси деб номланарди” Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: “Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўйинлар азалдан ўзбек классикоси деб номланарди”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз уйида “Пахтакор” клубини қабул қилиб кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Нефтчи” жамоаси футболчиси Шукурали Пўлатов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Пахтакор” жамоасига қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўйинлар азалдан ўзбек классико деб номланарди. “Пахтакор” кучли учликка кириш учун кураш олиб бормоқда. Бизга қараганда раыиб футболчилари руҳий томондан устунроқ эди. Ушбу учрашувдан олдин Тошкентда “Обод” жамоасига мағлуб бўлдик, кўп ўйинларда очколар йўқотдик. “Шерлар”га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Кечаги учрашувдаги ғалаба шуни эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман.

Мухлисларимиз олдида маъсулиятли ўйин эди. Ғалаба жамоавий ўйин эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман. Чунки, рақибимиз яхши клуб ҳисобланади. Футболчилари тўп билан яхши момила қилади. Бундай жамоани 1-2 киши билан мағлуб этиб бўлмайди. Ғалабада бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни хиссаси катта деб ўйлайман. Жамшид Искандеровнинг майдондан четлатилиши бизга катта ёрдам берди.

Кейинги турни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказамиз. Ушбу учрашувда ким кучли бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз олдида мағлуб бўлишимизга ҳаққимиз йўқ”, - дейди “Нефтчи” жамоаси ҳимоячиси Шукурали Пўлатов

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика