UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  2 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Шукурали Пўлатов: “Динамо”дан яхшироқ ўйнадик Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: “Динамо”дан яхшироқ ўйнадик

Шукурали Пўлатов гарчи Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувининг иккинчи бўлимида майдонга тушган бўлса-да, у билан боғлиқ эътиборли жиҳатлар кўп бўлди.
У ҳимоядан туриб москваликларнинг икки футболчисини алдаб ўтди ва биргина пас билан Баҳодир Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўйин охирларида эса у тўп учун курашда Кевин Куранини тўхтатиб қолгани учун дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Учрашувдан сўнг Пўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Динамо” жамоаси аввалги рақибимиз “Ростов”дан анчагина кучли эканлигини билардик. Бугунги баҳс давомида рақибдан қолишмасдан ўйнадик, деб бемалол айта оламан. Ҳаттоки голли вазиятлар яратиш борасида москваликлардан икки-уч баробар яхшироқ ўйнадик. Бир вазиятда тўпни эгаллаб олганимдан сўнг жамоадошларимга нигоҳ ташладим ва ҳамма рақиб аъзолари билан беркитилганлигини кўрдим. Шунда қаршимдаги икки футболчини алдаб ўтишга қарор қилдим ва олдинги чизиқда Пардаев очилди. Тезлик билан тўпни унга оширдим ва Баҳодир дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Гарчи ўша вазият гол билан якунланмаган бўлса-да, бир-биримизни жуда яхши тушиниб ўйнаганимизни таъкидлаб ўтган бўлардим. Бу жиҳат кун сайин яхши тус олмоқда. Ўйин якунланишига таҳминан беш дақиқа қолганида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўша вазиятда Кевин Куранининг либосидан бироз тортиб қолганимни тан оламан. Бахтимга Дуджек 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади. “Ростов” ва “Динамо” билан ўйинларимизни солиштирганда бугун анча яхши ўйнадик ва тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб турдик. Бир-бирларимизга ошираётган пасларимиз сони ҳам кўпайди.

Дубайда ўтаётган йиғинимизда яхши маънода қийналяпмиз. Яъни мураббийлар томонидан бизга Тошкентдаги йиғинимизга қараганда кўпроқ юкламалар бериляпти. Тренажёр зали ва қумли соҳилларда олиб борилаётган машғулотларда янги мавсум учун бир йиллик “заряд” оляпмиз. Ҳозир қанчайин қийналсак мавсум давомида бизга шунчалик осон бўлади, - дейди Шукурали Пўлатов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика