UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  0 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  5 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  22 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  11 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  15 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  28 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  17

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган? Янгиликлар

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида "Олимпик" ва U-23 терма жамоамиз посбони Шукрон Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

— Шукрон, 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўзингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Ортда қолган мавсумда ижобий ва салбий лаҳзаларни бошдан ўтказдик. Йил жуда қийин ўтди, деса ҳам бўлади. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан нолимайман. Қанақа бўлмасин, ҳаётимизда рўй берган воқеалар аллақачон тарихга айланди, энди бор эътиборни янги мавсумга қаратиш керак. Шунингдек, ўзимни кўрсатишим учун имконият бераётган мураббийларимизга катта миннатдорчилик билдираман.

— Фужайрада кайфият қанақа?

— Жамоамизда дўстона ва самимий муҳит шаклланганини биласиз. Ҳамма ишлаяпти. Яқинлашаётган 2та ўртоқлик ўйинида заиф томонларимизни кўриб олишимиз, шу орқали кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Бунақа баҳслар шу жиҳати билан жуда муҳим.

— Дарвозабонлар билан ким ишлаяпти?

— Биз билан ҳалиям тажрибали мутахассис Анвар Рашидов шуғулланяптилар. 

— Кўпинча футбол ўйнолмайдиган болалар дарвозага қўйилади. Сизда ҳам шунақа бўлганми?

— Йўқ. Аввало, дадам ҳам дарвозабон эканликларини айтишим керак. Улар "Inter sport 40+" жамоасида ўйнайдилар. Биласиз, кўплаб футбол юлдузлари фаолиятини якунлаганидан кейин фахрийлар турнирларида қатнашиб юради. Мен болалигимда шунақа ўйинлардан бирини томоша қилган эдим. Отам 5 пенальтидан  3тасини бартараф қилганлар. Ўша лаҳзада профессионал дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. Оталар ҳар доим ўз фарзандлари учун қаҳрамон бўлишади...

— "Олимпик"даги барча футболчиларга ҳозир яхши таклифлар бор. Шукрон Йўлдошев 2023 йил жамоада қоладими?

— Йўқ, мен "Олимпик"да қолишга қарор қилганлардан бириман.

— Шукрон, суҳбат учун раҳмат! 2023 йилда катта омад тилаймиз.

— Таклиф учун раҳмат! Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларимизга янги мавсумга яхши, энг муҳими, жароҳатларсиз тайёрланишни тилайман.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика