UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  0 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Жамоада Рўзиқул Бердиевнинг ўрни барибир бошқача. Биз мураббийлар штаби ўйин давомида бош мураббий томонидан тайёрлаб қўйилган кўрсатмаларни футболчиларга етказдик. Бугунги ғалабадан албатта хурсандмиз.

Йигитларга катта раҳмат айтаман. Бугун яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик. "Қўқон-1912" қарши ҳужумда фаол ўйнайди ва стандартлардан унумли фойдаланади. Бугун улар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатганларига қарамай йигитлар фаоллик эвазига ғалабани қўлга киритишди ва 3 очко эгасига айландик. Мусобақа жадвалида 2-ўринни қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.

- "Сурхон" билан ўйинда йигитларга руҳий босим таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинда бораётганингизда истайсизми, йўқми хотиржамликка бериласиз. Баъзи вазиятларда консентрацияни йўқотиб қўйдик ва якунда 2 та гол ўтказиб юбордик. Айтиб ўтганимдек навбатдаги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрган холда иккинчи ўрин учун жиддий курашамиз.

- Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўтадиган ўйин медалларни ҳал қилади деб ўйлайсизми?

- Эндиликда ҳар бир ўйиннинг қадри баланд ва қўлга киритиладиган очко олтинга тенг бўлади. Албатта Жиззахда ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. "Сўғдиёна" билан 2 марта ўйнадик ва ғалабага эришганмиз. Албатта бу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг холати қандай?

- Ҳозирча бирон нарса дейиш қийин. Нарзуллаев тиззасидан жароҳат олди. Клуб шифокорлари билан гаплашиб кўриб сўнг унинг холатига ойдинлик киритамиз.

- "Сурхон" билан ўйиндан сўнг жамоани руҳан ва жисмонан тайёрлаш қандай бўлди?

- Такрор айтаяпман, бу футбол. Унда кимдир мағлуб бўлади,дуранг ўйнайди ёки ғалабага эришади. Ҳар 4 кунда бир учрашув ўтказаяпмиз, шу сабаб бугунги ўйинга йигитларни кўпроқ руҳан тайёрладик.

- Хусайин Норчаевнинг тўпурарлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Норчаев голлар урмоқда, биз бундан хурсандмиз. Тўпурарлик пойгасида ҳам албатта омад тилаймиз.

- Сизнингча, жорий мавсумда Марко Станоевичнинг ўйинида пасайиш кузатилмадими?

- Марко профессионал футболчи ҳисобланади. Унинг ўйинида пасайиш кўрганим йўқ. Эътибор қаратган бўлсангиз, у сўнги 2 ўйинда 4 та голли узатма берди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика