UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЛаЛига. 16-тур нурсиз дуранг билан якунланди  2 02:57АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқаларда "Арсенал"ни мағлуб этди  13 02:31А Серия. 15-турни ёпиб берувчи икки ўйин якунига етди  0 01:58Араб кубоги. Уммон Баҳрайнни, Қатар Ироқни мағлуб этди  0 01:20"Барселона"нинг "Бавария"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:48Кабальеро "Саутгемптон" билан 1 ойлик шартнома имзолади  0 00:20ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетик". Асосий таркиблар маълум!  0 00:04АПЛ. "Эвертон" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:50"Тоттенхэм" Льорисга шартнома таклиф қилди  0 23:35IFFHS йилнинг энг яхши плеймейкерларини аниқлади  3 23:20Olamsport: Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинда қатнашгани учун четлатилди, Андижон ҳокими ММАчига уй совға қилди  0 23:14Месси: "Неймар ҳалигача 10-рақамни олишимни сўрайди"  5 22:51IFFHS йилнинг энг яхши мураббийларини аниқлади  6 22:29Араб кубоги. Осиё термалари африкаликларга мағлуб бўлди  1

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Эндиликда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Жамоада Рўзиқул Бердиевнинг ўрни барибир бошқача. Биз мураббийлар штаби ўйин давомида бош мураббий томонидан тайёрлаб қўйилган кўрсатмаларни футболчиларга етказдик. Бугунги ғалабадан албатта хурсандмиз.

Йигитларга катта раҳмат айтаман. Бугун яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик. "Қўқон-1912" қарши ҳужумда фаол ўйнайди ва стандартлардан унумли фойдаланади. Бугун улар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатганларига қарамай йигитлар фаоллик эвазига ғалабани қўлга киритишди ва 3 очко эгасига айландик. Мусобақа жадвалида 2-ўринни қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.

- "Сурхон" билан ўйинда йигитларга руҳий босим таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳисобда 2:0 ҳисобида олдинда бораётганингизда истайсизми, йўқми хотиржамликка бериласиз. Баъзи вазиятларда консентрацияни йўқотиб қўйдик ва якунда 2 та гол ўтказиб юбордик. Айтиб ўтганимдек навбатдаги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрган холда иккинчи ўрин учун жиддий курашамиз.

- Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўтадиган ўйин медалларни ҳал қилади деб ўйлайсизми?

- Эндиликда ҳар бир ўйиннинг қадри баланд ва қўлга киритиладиган очко олтинга тенг бўлади. Албатта Жиззахда ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. "Сўғдиёна" билан 2 марта ўйнадик ва ғалабага эришганмиз. Албатта бу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг холати қандай?

- Ҳозирча бирон нарса дейиш қийин. Нарзуллаев тиззасидан жароҳат олди. Клуб шифокорлари билан гаплашиб кўриб сўнг унинг холатига ойдинлик киритамиз.

- "Сурхон" билан ўйиндан сўнг жамоани руҳан ва жисмонан тайёрлаш қандай бўлди?

- Такрор айтаяпман, бу футбол. Унда кимдир мағлуб бўлади,дуранг ўйнайди ёки ғалабага эришади. Ҳар 4 кунда бир учрашув ўтказаяпмиз, шу сабаб бугунги ўйинга йигитларни кўпроқ руҳан тайёрладик.

- Хусайин Норчаевнинг тўпурарлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Норчаев голлар урмоқда, биз бундан хурсандмиз. Тўпурарлик пойгасида ҳам албатта омад тилаймиз.

- Сизнингча, жорий мавсумда Марко Станоевичнинг ўйинида пасайиш кузатилмадими?

- Марко профессионал футболчи ҳисобланади. Унинг ўйинида пасайиш кўрганим йўқ. Эътибор қаратган бўлсангиз, у сўнги 2 ўйинда 4 та голли узатма берди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+5   
15 ноя 17:39:55
Forever NASAF
НАСАФ биза учун енг зури олга НАСАФ
+4   
15 ноя 17:33:36
ShaxriKESH
Битта гап, кейинги уйинда Сугдиёнани албатта ютиш шарт. Майли иккинчи уринни олмайлик лекин Сугдиёнани яна бир марта ютсак шуни узи етади бу мавсумга)))
+3   
15 ноя 17:33:14
Ogabek2019
Nasaf jamoasi muxlislarini galaba bilan tabriklayman,shu bilan birga Qoʻqon jamoasining keyingi oʻyinlarda omad , Baxtiyor Ashurmatov,juda ahil jamoa tuzibdi
+2   
15 ноя 17:32:54
Шухрат Эргашев
Шухрат Тошпулатов, Нурали Султонов, Зафар Холмуродов билан "залотой" инсонлар. Бердиевни суянган тогларидан булар. Вактида майдонда хам шунака булган.
+2   
15 ноя 17:31:06
Pulatbek Otamurodov
Andijon hamda Surxon bilan uyinda yuqotilgan ochkolar oxirida zararimizga ishlamasinda
+1   
15 ноя 17:39:20
STERILOK
Maqsad фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Савол бошқа, жавоб бошқа, саволда тупурар булиши мумкинми дейилаяпти, жавобда нима қилаётгани айтиб фақат омад тиламоқда.
узез уйланг тупурар булиш булмаслигини у қаердан билади? нима у буюк фолбинмиди,шуни чунам омад тилаб қуйди,эртага нима булиши ёлғиз яратган билади бандаси билмайди
+1   
15 ноя 17:33:03
drakon93
Nasafga omad
   
15 ноя 17:58:20
RS
Насаф биз сенга ишонамиз, маглубиятларни унутиб, янги галабалар сари интилгин!
   
15 ноя 17:32:42
Maqsad
Хусайин Норчаевнинг тўпурарлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Норчаев голлар урмоқда, биз бундан хурсандмиз. Тўпурарлик пойгасида ҳам албатта омад тилаймиз.
   
15 ноя 17:31:56
BarsAndijon
Насаф хохласа уз максадига етади.мехр курсатса ничья уйнаб куйоради
-2   
15 ноя 17:34:34
Maqsad
Савол бошқа, жавоб бошқа, саволда тупурар булиши мумкинми дейилаяпти, жавобда нима қилаётгани айтиб фақат омад тиламоқда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика