UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  0 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  26 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Фарғоналик мухлисларни ва "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлигаганинг топ клубларидан бирига қарши ўйнадик. Йигитлар кучли рақибга нисбатан ёмон ўйнашмади.

- "Дўстлик"нинг натижалари Про-лигада ҳам яхши эмас. Жамоага нима етишмаяпти?

- Про-лигада ҳам бугунги каби ёмон ўйнамаяпмиз. Рақиблар биздан яққол устунлик билан ғалабага эришишмаяпти. Биз ҳозир гол ура олмаяпмиз. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз.

- "Дўстлик"нинг мақсадлари қандай?

- Бу йил Про-лига жадвалининг ўрта қисмида мавсумни тугатиш вазифамиз бор. Шунингдек, жамоада ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш орқали келгусида ўзбек футболига етук футболчиларни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

- Биринчи голда дарвозабонни айблайсизми?

- Йўқ, у тўпни қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қодирқулов зарбани мукаммал ижро этди, қайтариш қийин эди.

- "Истиқлол" стадиони ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Барчаси ажойиб эди. Ҳақиқий футбол муҳити. Бизга ёқди, бугун футбол ўйнаб маза қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика