UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50“Ман Сити” мухлислари учун хушхабар  0 00:48Ла Лига. “Хетафе” – “Реал" 0:0 (Матнли трансляция)  20 00:40Мессининг отаси Барселонага келди  1 00:24Англия Кубоги. “Челси”нинг финалдаги рақиби маълум бўлди  7 00:08ОЧЛ-2021. “Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Ҳилол” (онлайн ҳисоб)  4 23:59ОЧЛ-2021. АГМК - "Истиқлол" 0:1 (матнли трансляция)  106 23:45А Серия. “Наполи” – “Интер” учрашуви бошланди (онлайн ҳисоб)  0 23:25"Аякс" 20 карра Нидерландия Кубоги соҳиби!  2 23:10А Серия. “Рома” сафарда “Торино”га енгилди, Диавара 85-дақиқада майдондан четлатилди  1 22:59Ла Лига. “Хетафе” – “Реал”. Асосий таркиблар  15 22:50МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди  1 22:41АГМК ва "Истиқлол" "Қирол Фаҳд" стадионига етиб келди  31 22:30Гринвуд Рунининг рекордини такрорлади  6 22:27ОЧЛ-2021. АГМК - "Истиқлол". Асосий таркиблар маълум  57 22:15Гари Невилл: “Арсенал” Суперлигага қўшилмоқчи? Улар ҳозиргина аутсайдер билан дуранг ўйнашди”  17

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
09 апр 09:07:41
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Shiddatli o'yinmish xa xa xaa murabbiylarimizam topib gapiradidaa)))
   
09 апр 00:12:15
Vista 1981
Binyodkorga keyngi öyinlarida omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика